Доллар, евро ва рубль курси кўтарилди
Жамият
−
15 Сентябрь 2022
13951Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 16 сентябрдан амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 24,94 сўмга қимматлашди ва 10 950,08 сўмни ташкил қилди.
Евро сўмга нисбатан кўтарилди. Хусусан, 1 евро 5,26 сўмга қимматлаб, 10 943,51 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли курси ҳам 0,88 сўмга кўтарилди ва 183,80 сўмни ташкил этди.