Доллар курси тушди

Жамият

image

12 мартдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

1 АҚШ доллари 8374,10 сўмни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 18,86 сўмга арзонлашди. 

Шунингдек, евро ҳамда рубль курси ҳам ўтган ҳафтага нисбатан пасайган. Хусусан, 1 евро курси 9410 сўмга баҳоланиб, 135,34 сўмга, 1 рубль 126,18 сўмга тенглашиб, 1,24 сўмга арзонлаган.

Эътиборлиси, доллар курсида кетма-кет иккинчи пасайиш тенденцияси кузатилмоқда. Ўтган ҳафтада долларнинг расмий курси 10,23 сўмга арзонлашганди.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар евро курс

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг