Доллар сўмга нисбатан қанчага қадрсизлангани айтилди

Жамият 17873
image

Жорий йил март ойининг иккинчи ярмидан бугунги кунга қадар сўм АҚШ долларига нисбатан 5,1 фоизга мустаҳкамланди. Натижада, сўмнинг йил бошидан қадрсизланиши 1,6 фоиз доирасида шаклланди. Бу ҳақда Марказий банк Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси 2022 йил март ойининг биринчи ярмида ўзининг юқори даражасига етиб, йил бошига нисбатан 6,8 фоизга қардсизланган.

“Умуман олганда, май ойи якунлари бўйича сўмнинг реал алмашув курси ўзининг узоқ муддатли трендига яқинлашди (2019 йил сентябрь ойидаги даражага нисбатан мустаҳкамланиш 2 фоиз) ва ташқи рақобатбардошликка салбий таъсир кўрсатмайдиган динамика ҳосил қилмоқда”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, айни пайтда олтин валюта захираларининг “нейтраллик тамойили” бўйича Марказий банк томонидан ички валюта бозорига апрель-май ойларида, сўм алмашув курснинг қисқа муддатда кескин мустаҳкамланиб кетишини олдини олиш максадида бозордан 523 млн долларлик валюта маблағлари сотиб олинган.

“Умуман олганда, йил бошидан “нейтраллик тамойили” бўйича ички валюта бозорига интервенция қилинмаган миқдор қарийб 1 млрд долларни ташкил этади ва келгусида алмашув курсининг барқарорлигини таъминлашга қўшимча манба бўлиб хизмат килади”, дейилади хабарда.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 635
Рейтинг: 3
t
×