Доллар курси яна тушди
Жамият
−
22 Апрель 5773 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 18,06 сўмга тушди ва 12 042,49 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 35,69 сўмга пасайди ва 14 147,52 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 0,77 сўмга тушди ва 160,55 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 4,48 сўмга пасайди ва 1764,91 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 7 минг 900 сўмга тушди ва 1 млн 913 минг 600 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 22 апрель Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 16 млн 489 минг 818 сўмга ошди ва 941 млн 431 минг 518 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси