Доллар курси яна пастлади
Жамият
−
25 феврал 2025 10541 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 февраль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 15,29 сўмга тушди ва 12 884,62 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 12,15 сўмга тушиб, 13 495,35 сўм этиб белгиланди.
Аммо, Россия рубли 2,11 сўмга қимматлаб, 148,85 сўмни ташкил этди.
Live
Барчаси