Доллар курси яна пасайди
Жамият
−
16:11 2918 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 4,28 сўмга пасайди ва 12 175,53 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 12,08 сўмга кўтарилди ва 14 151,62 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 1,65 сўмга тушди ва 155,08 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 3,8 сўмга ошди ва 1766,59 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 30 минг 600 сўмга тушди ва 2 млн 95 минг 900 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун 5 март Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 24 млн 259 минг 213 сўмга ошган ва 893 млн 705 минг 875 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси