Доллар курси сезиларли пасайди
Жамият
−
19 Май 2022 28152 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 20 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 42,37 сўмга арзонлаб, 11 088,20 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам пасайди, 1 евро 71,20 сўмга тушиб, 11 642,61 сўм этиб белгиланди.
Рубль курси ошди. Хусусан, 1 рубль 2,69 сўмга қимматлаб, 177,91 сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, охирги марта 15 март куни доллар курси 11 100 сўмдан паст бўлган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь