Доллар курси яна ошди
Жамият
−
07 Май 2415 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 8 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 40,69 сўмга кўтарилди ва 12 114,97 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 41,86 сўмга ошди ва 14 260,53 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 1,21 сўмга кўтарилди ва 162,07 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 8,51 сўмга ошди ва 1781,12 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 20 минг 100 сўмга кўтарилди ва 1 млн 873 минг 200 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 7 май Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 14 млн 393 минг 640 сўмга тушди ва 979 млн 538 минг 40 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси