Доллар курси яна оша бошлади
Жамият
−
03 Ноябрь 2023
17580Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 13,99 сўмга ошди ва 12 254,00 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 44,27 сўмга кўтарилиб, 13 048,06 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси 0,19 сўмга юқорилаб, 131,78 сўмни ташкил этди.