Доллар курси яна кўтарилди
Жамият
−
17:44 1038 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 сентябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 22,54 сўмга ошди ва 11 797,46 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 20,11 сўмга кўтарилиб, 13 608,37 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,6 сўмга ошди ва 139,77 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 4,57 сўмга қимматлаб, 1758,98 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 700 сўмга ошди ва 1 млн 800 минг 600 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 16 сентябрь Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 9 млн 804 минг 203 сўмга тушди ва 895 млн 592 минг 849 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси