Доллар курси яна кўтарилди
Жамият
−
30 Март 2023
11744Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 31 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 18,16 сўмга ошди ва 11 433,21 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 20,87 сўмга кўтарилди, 12 417,61 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси эса 0,02 сўмга баландлади, 148,43 сўмни ташкил этди.