Доллар курси яна кўтарилди
Жамият
−
03 Февраль 13165 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 февраль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 16,21 сўмга ошди ва 12 258,38 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 67,81 сўмга пасайди ва 14 455,08 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,41 сўмга тушди ва 159,49 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 5,66 сўмга ошди ва 1766,95 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 46 минг 300 сўмга тушди ва 1 млн 927 минг 200 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 3 февраль Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 8 млн 153 минг 320 сўмга ошган ва 956 млн 761 минг 416 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси