Доллар курси пасайди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 22,46 сўмга тушди ва 11 801,23 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 59,25 сўмга пасайиб, 13 737,81 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 3,01 сўмга пасайди ва 136,73 сўмни ташкил қилди.

Хитой юани 3,32 сўмга арзонлаб, 1756 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 6 минг 300 сўмга тушди ва 1 млн 837 минг 400 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 27 август Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 9 млн 180 минг 820 сўмга ошди ва 935 млн 300 минг 56 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг