Доллар курси пасайди
Жамият
−
29 июл 1673 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 30 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 15,08 сўмга тушди ва 12 035,26 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 25 сўмга кўтарилиб, 13 710,57 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 1,83 сўмга арзонлашди ва 151,46 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 0,88 сўмга пасайиб, 1779 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 1000 сўмга ошди ва 1 млн 838 минг сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 29 июль Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 13 млн 117 минг 825 сўмга тушди ва 777 млн 160 минг 125 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси