Доллар курси пасайди
Жамият
−
23 Апрель 3134 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 26,53 сўмга тушди ва 12 015,96 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 96,06 сўмга пасайди ва 14 051,46 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 0,25 сўмга тушди ва 160,30 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 6,57 сўмга пасайди ва 1758,34 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 19 минг 700 сўмга тушди ва 1 млн 893 минг 900 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 23 апрель Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 10 млн 112 минг 823 сўмга тушди ва 931 млн 318 минг 695 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси