Доллар курси ошишда давом этмоқда
Жамият
−
14 Ноябрь 2023
15654Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 8,84 сўмга ошди ва 12 289,98 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 42,63 сўмга кўтарилиб, 13 169,94 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси 1,09 сўмга юқорилаб, 134,50 сўмни ташкил этди.