Доллар курси ошди

Жамият 22301
image
-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 10 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 25,90 сўмга қимматлаб, 11 141,80 сўмни ташкил қилди.

Евро ҳам сўмга нисбатан мустаҳкамланди, 1 евро 7,32 сўмга ошиб, 11 757,94 сўм этиб белгиланди.

Рубль курси пасайди. Хусусан, 1 рубль 5,86 сўмга тушиб, 161,48 сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта 16 март куни доллар курси 11 200 сўмдан паст бўлган эди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 923
Рейтинг: 3.1
t
×