Доллар курси кетма-кет тушишдан сўнг кўтарилди
Жамият
−
03 Июнь 2346 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 36,04 сўмга ошди ва 11 970,68 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 6,06 сўмга кўтарилди ва 13 902,75 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,96 сўмга пасайди ва 163,18 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 3,45 сўмга ошди ва 1768,04 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса, минг сўмга пасайди ва 1 млн 884 минг 200 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 3 июнь Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 25 млн 422 минг 642 сўмга тушди ва 804 млн 443 минг 850 сўм этиб белгиланган.
Live
БарчасиПашиняннинг қуши учмади
03 Июнь