Доллар курси кескин пасайди
Жамият
−
05 Январь 6965 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 52,17 сўмга тушди ва 11 952,24 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 165,39 сўмга пасайди ва 13 963,80 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 5,78 сўмга тушди ва 147,81 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 6,95 сўмга пасайди ва 1710,84 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 15 минг 200 сўмга ошди ва 1 млн 731 минг 700 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 5 январь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 57 млн 273 минг 60 сўмга ошган ва 1 млрд 111 млн 452 минг 336 сўм этиб белгиланган.