Доллар курси 12 000 сўмдан кўтарилди
Жамият
−
09 Декабрь 2025 15536 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 10 декабрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 13,09 сўмга ошди ва 12 003,18 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 12,86 сўмга кўтарилиб, 13 987,31 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 1,27 сўмга тушди ва 156,68 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 3,1 сўмга баландлади ва 1699,18 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 2 минг 100 сўмга ошди ва 1 млн 659 минг 200 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 9 декабрь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 10 млн 984 минг 545 сўмга тушган ва 1 млрд 83 млн 330 минг 765 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси