Доллар курси 11 900 сўмдан пасайди
Жамият
−
26 Ноябрь 5679 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 27 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 55,29 сўмга тушди ва 11 881,60 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 19,81 сўмга пасайиб, 13 749,39 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,51 сўмга тушди ва 151,05 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 5,96 сўмга пасайди ва 1678,38 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 21 600 сўмга кўтарилди ва 1 млн 655 минг 600 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 26 ноябрь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 8 млн 606 минг 561 сўмга тушган ва 1 млрд 35 млн 438 минг 15 сўм этиб белгиланган.