Доллар курси қаторасига учинчи кун кўтарилди
Жамият
−
06 Октябрь 2022
18008Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 7 октябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 34,91 сўмга ошди ва 11 063,05 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 10,69 сўмга тушди ва 10 940,25 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси 2,18 сўмга қадрсизланиб, 183,24 сўмни ташкил этди.