Доллар нархи арзонлади, евро ва рубль эса қимматлади
Жамият
−
04 Март 2019
9603Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 5 март кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Унга кўра, бир АҚШ доллари 8329 сўм 96 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 10 сўм 23 тийинга арзонлади.
Евро курси эса 16 сўм 9 тийинга қимматлаб, 1 евро 9546 сўм 15 тийинни ташкил этди.
1 Россия рубли нархи 127 сўм 32 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 1 сўм, 29 тийинга кўтарилди.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь