“Доктор Стренж 2” Хитойда норозиликларга сабаб бўлди

Маданият-санъат 16149
image

“Marvel” киноижодкорларининг яқинда премьераси ўтказиладиган “Доктор Стренж 2” фильмининг бир саҳнасидаги кичик тафсилот унинг Хитойда намойиш этилишига тўсқинлик қилиши мумкин. Бу ҳақда “Independent” ҳабар бермоқда.

“Доктор Стренж 2: Ақлсиз мультиолам” фильми саҳнаси Хитойда норозиликларга сабаб бўлди ҳамда бу мамлакатда намойиш этиладиган камдан-кам “Marvel” фильмларидан бирига айланиши мумкинлиги ҳақидаги умидларни пучга чиқарди.

Бош ролни Бенедикт Камбарбетч ўйнаган фильм Хитой Коммунистик партиясига қарши бўлган халқаро газета ва медиа компанияси ҳисобланадиган “The Epoch Times” газета дўконини кўрсатган саҳна билан Хитойда баъзиларнинг норозиликларига сабаб бўлди.

“Deadline” маълумотларига кўра, “Доктор Стренж 2” фильмини ҳозирда Хитой ҳукумати мамлакатда намойиш этилишини тасдиқлашдан олдин кўриб чиқмоқда. Нашрнинг хабар беришича, ушбу воқеа "маҳаллий ижтимоий тармоқларда тўлқин уйғотган".

2019 йилда суратга олинган “Қасоскорлар: Финал” фильмидан бери Хитойда бирорта “Marvel” фильми намойиш этилмаган.

“Абадийлар” фильми директори Хлоя Чжаонинг фикрича, "Қора бева", “Абадийлар”, "Веном: Қотиллик бўлсин" ва "Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ" каби “Marvel” фильмларининг мамлакатда намойиш этилишининг тақиқланиши “Қора бева” фильмининг коммунизмни тасвирлаши ва Пекин ҳақидаги танқидий фикрлари билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, “Доктор Стренж 2: Ақлсиз мультиолам” фильми премьераси Буюк Британияда 5 майда, АҚШда эса 6 майда намойиш этилади.

Камронбей Кенжаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 493
Рейтинг: 3
t
×