“Док-1 МАКС”ни фош қилган шифокорлар нега ишдан бўшатилгани тушунтирилди

Саломатлик

image

Бугун, 29 декабрь куни АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда масъул “Док-1 МАКС” дори воситалари воқеаси билан боғлиқ муҳим саволларга жавоб берди. 

Ижтимоий тармоқларда “Док-1 МАКС” воқеасини фош қилган тиббиёт ходимлари ўз вазифасидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Жумладан, Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори, профессор Маматқул Азизов эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани маълум қилинган.

Севара Убайдуллаевага кўра, Самарқанд вилоятида кузатилган ҳолат бўйича вазифасидан озод этилган 7 нафар тизим мутасаддиси ва тиббиёт ходими ўз вақтида ССВга хабар бермаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишда болаларда кузатилган ҳолат бошланганига 2 ойдан ошганлиги ўз тасдиғини топган.

“Ваҳоланки, тизимга доир ҳар бир фавқулодда ҳолат бўйича шу куннинг ўзида вазирликка тезкор маълумот тақдим этиш зарурлиги тўғрисида тегишли меъёрий ҳужжат ва талаблар мавжуд. Шунга қарамай, бу ходимлар 2 ойдан бери бу ҳолат тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлигига хабар бермаган”, дейди Севара Убайдуллаева.

Оқибатда жуда катта вақт бой берилган. Яъни болалар ўртасида ноаниқ ҳолатлар юз бергач, зудлик билан бу бўйича тўғридан-тўғри Соғлиқни сақлаш вазирлигига хабар берилмаган.

Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармасига ҳам мазкур ҳолат юзасидан жуда кеч расмий хат киритилган. Шу сабабли қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилди ва ўрганишлар давом этмоқда.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

917

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг