Доғистондаги Нурмагомедов спорт мактабида тинтув ўтказилди
Олам
−
29 Июнь
12018Кеча, 28 июнь куни Доғистондаги Абдулманап Нурмагомедов номидаги аралаш яккакураш спорт клубида Махачқалъа ва Дарбандда содир этилган терактларга алоқадор иш бўйича тинтув ўтказилди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб, “Интерфакс” хабар берди.
“Йўқ қилинган жангарилардан бири аввал ушбу клубда шуғулланган”, дейди агентлик манбаси.
ТАСС манбасининг хабар беришича, Махачқалъадаги жанг санъатлари мактабида “тезкор қидирув тадбирлари” ўтказилмоқда. Ҳибсга олинганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
“Shot”га кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Доғистондаги терактлар иштирокчиси Гаджимурод Кагиров билан яқин алоқада бўлган ва яқин орада сўроққа тутилиши мумкин бўлган уч нафар мактаб жангчисини аниқлаган. Канал манбасига кўра, мактаб бош мураббийи ва бошқа спортчилар билан аллақачон суҳбатлашилган, уларнинг ҳужжатлари текширилган.
“Хавфсизлик кучлари Нурмагомедов клубини кетма-кет иккинчи кун текширмоқда”, деб ёзади “Mash”.
Канал маълумотларига кўра, бир кун олдин улар машғулотларни тарк этаётган спортчиларнинг ҳужжатлари ва телефон рақамларини текшириб, терактдан олдин Кагиров билан ким мулоқот қилганини сўраган. Шунингдек, полиция яқин атрофдаги корхоналар ва спорт залларини ўраб олди.
Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни Доғистон Республикасининг Дарбанд ва Махачқалъа шаҳарларида номаълум шахслар иккита православ черкови, иккита синагога ва йўл полицияси постига ҳужум қилганди. Дастлабки маълумотларга кўра, 15 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими, шунингдек, 4 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь