Доғистонда мудҳиш қотиллик юз берди
Олам
−
29 Сентябрь 2019
8010Россия Тергов қўмитасининг Доғистондаги республика бўлимига кўра, махачқалъалик ўспирин икки таниши билан бирга отасини ўлдиришда айбланмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Тергов маълумотларига кўра, 16 ёшли Махачқалъа фуқароси отаси билан ёмон муносабатда бўлган, чунки у спиртли ичимликларни истеъмол қилган ва ўғлини мунтазам равишда калтаклаган. Шу асосда ўсмир отасини ўлдиришга қарор қилади ва бунинг учун у 17 ва 18 ёшдаги иккита дўстини олиб келади.
Шу йилнинг 22 сентябрь куни Махачқалъанинг Кировский тумани Загородни қишлоғида 55 ёшли эркакнинг уйида, ўспиринлар унинг бошига темир трубка билан урган.
Жабрланувчи воқеа жойида олган жароҳатлари туфайли вафот этган. Кейин жиноятчилар жасадни юк машинасида ўрмонга олиб бориб ташланган.
Ҳозирда тергов талаби билан суд айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь