Дмитрий Бивол 12 раунд давом этган жангда мексикалик рақибини мағлуб этди

Спорт 5638
image

Бугун, 6 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди. Марказий жангда асли келиб чиқиши қирғиз миллатига мансуб россиялик Дмитрий Бивол Мексика вакили Хильберто Рамиресга қарши жангда WBC камарини ҳимоя қилди.

Қайд этиш керакки, жангни баҳолаб борган ҳакамлар бир овоздан  118-110, 117-111, 117-111 ҳисобида россиялик боксчининг ғалабасини эътироф этди. Шу тариқа, Дмитрий Бивол ўзининг WBC чемпионлик камарини кетма-кет тўртинчи марта муваққиятли тарзда муҳофаза қилди.

Умуман олганда, Бивол мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда. 31 ёшли жангчи профессионал боксда 21 та жангда ўтказиб, 21 тасида ғалабага эришган. Боксчи 11 та жангни нокаут билан якунлаган. Бундан аввалги жангда Бивол яна бир мексикалик спортчи Саул Альваресни ҳам ҳакамларнинг якдил қарори эвазига мағлуб этганди.

Рамирес учун эса бу мағлубият фаолиятидаги биринчиси бўлди. Бунгача у 44 та жангдан 44 тасида ғалаба қозонган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 180
Рейтинг: 3
t
×