ДХР ва ЛХРнинг Россиядаги элчилари тайинланди

Олам

image

Бугун, 6 май куни тан олинмаган Донецк халқ республикаси ҳамда Луганск халқ республикаси Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиларини тайинладилар. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилди.

ДХР раҳбари Денис Пушилин Республика Халқ кенгаши раиси ўринбосари Ольга Макеевани Россиядаги элчи лавозимига тайинлади.

“Ольга Александровна Макеева Донецк Халқ Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинлансин”, — дейилади Пушилин имзолаган фармонда.

Олга Макеева сиёсий фаолиятидан олдин  тижорат компанияларида, шунингдек, давлатга қарашли “Донбассаэро” авиакомпаниясида (2013 йилда банкрот деб эълон қилинган ва тугатилган) юридик хизматлар бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. ДХР ташкил этилгандан сўнг у депутат, конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитасининг раиси ҳамда маҳаллий парламент спикери сифатида ишлаган.

Ўз навбатида, Родион Мирошник ЛХРнинг Россиядаги элчиси этиб тайинланди. У Луганскда туғилган ҳамда журналист бўлиб ишлаган. Кейинчалик “Ҳудудлар партияси”дан маҳаллий вилоят кенгашига депутат бўлди. ЛХР ташкил этилгандан сўнг, у тинч йўл билан келишув бўйича алоқа гуруҳида республиканинг расмий вакили, шунингдек, ЛХР раҳбари Леонид Пасечникнинг жамоат алоқалари бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.

 

Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг