ДХХ йирик миқдордаги психотроп дориларни пуллаш билан шуғулланганларни ушлади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси Тошкент шаҳрида психотроп дорилар савдосига қарши бир қатор тезкор тадбирлар ўтказди. Натижада 25 мингдан ортиқ ноқонуний дорилар мусодара қилинган.

Хусусан, 26 октябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар У.Т. ва М.М.дан кучли таъсир қилувчи, психотроп модда бўлган 7504 дона “Регапен” дори воситаси олиб қўйилган. Шунингдек, тадбир давомида У.Т.нинг кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сақлаш жойидан 1650 дона “Тропикамид”, 5617 дона “Селофен” ва 756 дона "Регапен” дорилари борлиги аниқланди ва процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўйилган.

Психотроп моддалар сотиш ва сақлаш юзасидан жорий йилнинг 28 октябрь куни яна бир ҳолат қайд этилган бўлиб, фуқаролар Ж.З., К.Ж. ва Х.К. тезкор тадбир давомида ушланиб, улардан 1310 дона “Тропикамид”, 2100 дона “Регапен” ва 510 дона “Селофен” дори воситалари олиб қўйилган.

Бундан ташқари, 30 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.Ш. ва Ш.М.ларнинг автомашинаси кўздан кечирилганда автомашинадан 2000 дона “Тропикамид” ва яшаш манзилидан 4070 дона “Селофен” ва 300 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланган ва процессуал тартибда расмийлаштирилиб олиб қўйилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан тергов-суриштирув жараёнлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг