ДХХ ва БП 28 000 долларга “симоб” сотаётган фирибгарни қўлга олди

Жамият 5227
image

Наманганда 28 000 АҚШ доллари эвазига “симоб” сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро О.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида, таркибида симоб моддаси мавжуд деб шубҳаланилган, кукун шаклидаги ашёни харидор Ж.га фирибгарлик йўли билан 28 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, бир дона шиша идишдаги кукунсимон моддани 18 000 АҚШ доллари ва 101 млн сўмга ўтказган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу кукунсимон модда аслида “симоб” эмас, балки “алюминон” моддаси эканлигини тасдиқлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 217
Рейтинг: 2.9
t
×