ДХХ Тошкентга келаётган психофаол дориларнинг катта партиясини тўхтатди

Жамият

image

Наманганда Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида катта миқдордаги психофаол дори воситалари контрабандаси тўхтатиб қолинди.

Наманган вилояти Косонсой тумани, "Чиндовул" маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган Акбархон Исаев бошқарувидаги Cobalt автомашинаси “Наманган” йўл патрул хизмати ўтказиш масканида тўхтатилди.

Автомобиль кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида 16 814 дона REGAPEN номли психофаол дори воситаси борлиги аниқланди ва ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди. Маълум бўлишича, Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб ўтилган мазкур психофаол дори воситалари Косонсой тумани "Чиндовул" маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган Абдурауфхон Соттихоновга тегишли бўлиб, Акбархон Исаев уни Тошкент шаҳрига етказиши керак бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, ушбу ишга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича ҳам зарур чора-тадбирлар кўриляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

контрабанда ДХХ Бош прокуратура

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг