ДХХ Наманганда “Калашников” автоматини сотаётган шахсни ушлади
Жамият
−
25 Март 2022
10389Наманган вилоятининг Косонсой туманида “Калашников” автоматини сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди
Маълум қилинишича, Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган А.О. Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти Ола-буқа районига бориб, жиноий шеригидан 1 дона АКС-74 жанговор ўқотар қуроли, 3 дона ўқдон ва 43 дона ўқ-дориларни олиб, контрабанда йўли билан Ўзбекистон ҳудудига ўтказган.
ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда А.О. ушбу қурол ва ўқ-дориларни Наманган шаҳрида сотмоқчи бўлганида ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 246 ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қайд этилишича, шахс муқаддам Жиноят модексининг 97- (Қасддан одам ўлдириш) ва 182- (Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) моддалари билан судланган.
LiveБарчаси