ДХХ Наманган ва Самарқандда “учирувчи” дорилар савдосига чек қўйди

3-саҳифа

image

Наманган ва Самарқандда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курариш депаратменти маълум қилди.

Қайд этилишича, Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.А., Б.Т. ва Р.С. ўзаро тил бириктириб, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган 1 316 дона “Регапен” номли дори воситаларини фуқаро Ў.га 32,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.

Шу каби, Самарқанд Каттақўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.С. бошқа бир фуқаро Э.га жами 56 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 1,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг