ДХХ Хоразмда уй-жой учун ер ажратиб беришни ваъда қилган фирибгарни ушлади 

Жамият

image
0:00
0:00
download

Хоразм вилоятида тадбиркорга ажратилган ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хива шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.А. “G.“ МЧЖга Урганч тумани ҳудудидан енгил типдаги “Иссиқхона” қуриш учун ажратилган 0,7 гектар ер майдонининг 15 сотихини фуқаро Т.га уй-жой қуриш учун ажратиб беришни ваъда қилиб, олдиндан келишилган 8 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг