ДХХ Чинозда “жиҳодчилар”ни қўлга олди
3-саҳифа
−
17 Август 2021
12989Кеча, 16 август куни Тошкент вилояти Чиноз туманида “жиҳодчилар” экстремистик оқимининг бир нечта аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИББ томонидан Чиноз туманида ўтказилган тезкор тадбирда яширин фаолият олиб бораётган “жиҳодчилар” оқими аъзоларининг 10 нафари қўлга олинган.
Aниқланишича, ушбу шахслар "жиҳод" мақсадида Сурия давлатига чиқишни режалаштирган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси