ДХХ чегарачиларининг йўлига тўғаноқ бўлганлар жавобгарликка тортилади

Жамият

image

Ўзбекистонда Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланди. Бу бўйича кеча, 25 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимча ва ўзгартишларда назарда тутилган.

Унга кўра:

  • ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг ҳуқуқбузарларни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, кўрсатилган муддатда Чегара қўшинлари бўлинмаларига (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга) бориш ёки ушбу бўлинмаларда ҳозир бўлиш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик; 
  • транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик ёхуд қонуний талабларга бошқача тарзда бўйсунмаслик – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 12 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек,  ҳарбий хизматчининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ қонуний талабларини бажармасликка омма олдида ҳар қандай шаклда даъватлар қилиш, оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида била туриб сохта уйдирмаларни тарқатиш – БҲМнинг 3 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Қонун эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ чегарачилари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар