ДХХ $2 млндан ортиқ валютани хорижга олиб чиқиб кетаётган гуруҳни қўлга олди (видео)

3-саҳифа 11549
image

Наманган вилоятида 2 млн доллардан ортиқ валютани Қирғизистонга олиб чиқиб кетаётган ноқонуний гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшовчи, 1985 ва 1992 йилларда туғилган ака-ука Lacetti русумли автомашинада ўзбек-қирғиз давлат чегараси томон ҳаракатланиб кетаётган вақтида тўхтатилган. Автомашина кўздан кечирилганда унинг орқа ўриндиғи пастки қисмида бир дона полиэтилен пакетда 205 600 АҚШ доллари, синтетик қопда эса 836 300 АҚШ доллари, шунингдек, бошқа бир синтетик қопда 800 000 АҚШ доллари, жами 1 841 900 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур чет эл валюта қимматликларини етказиб бераётган шахсларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбир давом эттирилиб, Косонсой туманида тадбиркорлик билан шуғулланувчи 1989 йилда туғилган шахс қўлга олинган. Унинг Malibu русумли автомашинаси кўздан кечирилганда, салон қисмида 167 100 АҚШ доллари борлиги аниқланган.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида жами 2 млн 9 минг АҚШ долларининг ноқонуний равишда мамлакатимиздан олиб чиқиб кетилишига чек куйилган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 270
Рейтинг: 3
Теглар
t
×