ДХХ ҳоким ёрдамчисини пора олаётганда ушлади
3-саҳифа
−
10 Март 2022 23807 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон тумани ҳокимининг ёрдамчиси фуқародан ер олиб бериш эвазига пора олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.
Маълум бўлишича, фуқаро А.М. тумандаги “Янгиобод” маҳалласи ҳудудида тадбиркорликни амалга ошириш учун ҳокимлик орқали ер майдони олмоқчи бўлган. Ҳоким ёрдамчиси Б.Х. эса унга маҳалла ҳудудидан стадион ва спорт мажмуаси қуриш учун “Е-аукцион” орқали туман ҳокимлиги захирасида бўлган 60 сотих ер майдонини танишлари орқали олиб беришда ёрдам бериши мумкинлигини айтиб, эвазига фуқародан 5 миллион 500 минг сўм пул талаб қилган.
Жарқўрғон тумани ҳокимининг ёрдамчиси Б.Х. фуқародан 5,5 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель