Диетолог саратонга олиб келадиган икки маҳсулотни айтди
Саломатлик
−
03 Май 2022
23102Қандолат маҳсулотлари, қайта ишланган гўшт, ҳаддан ташқари ёғли овқатлар, тез овқатланиш саратоннинг бир нечта турларини ривожланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда диетолог, тиббиёт фанлари доктори Михаил Гинзбург маълум қилди.
Унинг фикрича, барча саратон касалликларининг деярли учдан икки қисми тўғридан-тўғри тўйиб овқатланмаслик билан боғлиқ. Айниқса хавфли ширинликларни мунтазам истеъмол қилиш ҳам саратоннинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Ушбу маҳсулотлар яллиғланиш жараёнларининг ривожланишини қўзғатади ва саратонга олиб келиш эҳтимолини кучайтиради.
“Асосан йўғон ичак саратони, кўкрак саратони, простата саратони, аёлларда бачадон танаси саратони маҳсулотлар билан боғлиқ. Ҳар қандай қандолат ва тез углеводлар яллиғланишни ҳамда глюкоза миқдорини оширади”, дейди у
Диетологнинг сўзларига кўра, натрий ва тўйинган ёғларга бой бўлган колбаса, сосиска каби маҳсулотлар йўғон ичак саратонини келтириб чиқариши мумкин.
“Қизил гўшт ва юқори даражада қайта ишланган маҳсулотлар (колбаса, сосиска) йўғон ичак саратони ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Агар уларни кунига бир неча марта, катта қисмларда истеъмол қилсак”, дея қўшимча қилди у.
Гинзбургнинг таъкидлашича, зарарли озиқ-овқатлар устун бўлган мувозанатсиз овқатланиш нафақат онкологияга, балки ҳаёт учун хавфли бўлмаган бошқа касалликларга ҳам таҳдид солади.
LiveБарчаси