Диёра Усмонова яна бола асраб олди
Жамият
−
24 Сентябрь 2022
88929Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёеванинг жияни, ўзбекистонлик таниқли хоним Диёра Усмонова иккинчи маротаба болалар уйидан фарзанд асраб олди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
“Ойим менга айтадилар: “Нима учун кўчада сенга муҳтож бўлган етим болалар бор бўлган бир пайтда тўхтовсиз фарзанд дунёга келтириш керак?”. Мен кўп йиллардан буён онаман. Қизим Ойша билан болалар уйидаги концертга борган вақтимда эса Варвара билан учрашдим. У 16 ёшда эди ва ўзбекча қўшиққа жуда чиройли рақсга тушди. Энди унинг исми Осиё. Бу исмни унга Икром қўйди. Бу чиройли исм тўғрими? Баъзида болалар ота-оналарининг хатолари сабаб ёлғиз қолишади, ҳатто, бадавлат инсонлар ҳам бундан ҳимояланмаган. Қачонки, Осиё рухсат берса ҳаммасини айтиб бераман”, дейди у.
Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг декабрь ойида ҳам Диёра Усмонова меҳрибонлик уйидан Ойша исмли қиз фарзандни асраб олган эди.
Диёра Усмонова 2016 йилда МДҲда “Ботир алюминий” номи билан танилган тадбиркор Ботир Раҳимовга турмушга чиққан. Уларнинг Икромжон исмли ўғли бор. Диёра Усмонованинг биринчи турмушидан Марям исмли қизи бор.
Instagram'да ушбу хабарга “ёқди” тугмасини босганлар орасида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси Имон Каримова, Миллий Олипмия қўмитаси вице-президенти Салим Абдувалиев (Салимбойвачча)нинг қизи Нилуфар Абдувалиева, ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари Муниса Ризаева ва Муқаддас Саъдуллаевалар бор.
LiveБарчаси