Диний таълим муассасаларига кириш тест синовлари қачон ўтказилиши аниқ бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги Ислом билим юртларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари жорий йилнинг 18 август куни 2-сменада бўлиб ўтади ва 19:00 да бошланади.

Тест синовлари республика бўйича қуйидаги очиқ майдонларда ўтказилади:

  • Қорақалпоғситон Республикаси – “Турон” марказий стадиони;
  • Aндижон вилояти – Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби стадиони (3-сектор);
  • Наманган вилояти – 17-болалар-ўсмирлар спорт мактаби “Навбаҳор-умид” стадиони;
  • Бухоро вилояти – “Дилкушо” теннис спорт мажмуаси;
  • Хоразм вилояти – Футбол академияси қошидаги “Хоразм” спорт мажмуаси (1-сектор);
  • Сурхондарё вилояти – Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати футбол майдони;
  • Қашқадарё вилояти – “Насаф” футбол клуби машғулотлар майдони (2-сектор);
  • Тошкент шаҳри – Ботаника боғи (1-2-3-4-секторлар).

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан 18:30 дан кечикмаган ҳолда келишлари сўралган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг