Диний материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш шартлари белгиланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 14 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг “Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

•    юридик ёки жисмоний шахслар томонидан диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, ушбу материалларни олиб кириш ва тарқатишга қўйиладиган талаблар;
•    диншунослик экспертизасини ўтказиш учун ваколатли органга мурожаат қилиш тартиби;
•    диншунослик экспертизасини ўтказиш шартлари, муддатлари ва диншунослик экспертизаси хулосасини расмийлаштириш тартиби.

Маълумот ўрнида, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ:

•    Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш жамиятда конфессиялараро тотувлик ҳамда диний бағрикенглик бузилишига олиб келадиган, диний зўравонлик ва бошбошдоқликка чорлайдиган ғоялар ҳамда қарашлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олингандан кейин амалга оширилади;
•    диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

202

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг