Диний қўмита ўзбекистонлик Умра зиёратчилари учун муҳим огоҳлантириш билан чиқди

Жамият

image

Саудия Арабистонида белгиланган карантин талабларига кўра, Масжиди Набавий зиёрати ва Умра тадбирини амалга ошириш “Tawakkalna” ва “Eatmarna” мобил дастурлари орқали амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, зиёратга кетаётган фуқаролар сафардан олдин ушбу иловаларни ўз телефонларига юклаб олиши керак:

Andriod дастури учун:

·        Tawakkalna
·        Eatmarna

IOS дастури учун:

·        Tawakkalna
·        Eatmarna

“Умра қилиш мобил дастури” зиёратчига 1 мартагина умра амалини бажаришга ва фақат 5 маҳал намозга чиқишига рухсат бериши мумкин. Қайта умра қилиш учун “Tawakkalna” ва “Eatmarna” орқали сўровнома берилади. Тизим рухсат берган муддатда “Оиша она” – Танъийм масжидидан эҳромга кириб кейин яна умра амалини адо этиш мумкин.

Шунингдек, Умра сафари Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ходимлари томонидан расмий саҳифалар орқали онлайн ёритиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик биринчи гуруҳ зиёратчилар шу йилнинг 22 январь куни Умра зиёратини амалга ошириш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

435

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made