Династия: пойтахтнинг янги тарихи

Бизнес 6597
image

Golden House компанияси пойтахтнинг янги тарихини ёзаётган янги турар жой мажмуасини таништиришда давом этади.

“Династия” турар жой мажмуаси атрофида бекам-кўст ҳаёт учун барча керакли инфратузилма объектларини йиққан ҳолда Яшнобод туманининг Паркент бозори ёнгинасида жойлашган. Лойиҳа муаллифларининг эсда қоларли меъморий услуби ноёб ечимлари оилангиз тарихида янги бир саҳифа очади.

Мажмуа қурилишининг биринчи босқичи икки ёрқин 9 қаватли бизнес тоифасидаги бинони ўз ичига олади ва унда 32 дан 93 квадрат метргача катталикдаги бир, икки, уч ва тўрт хонали хонадонлар сотувга қўйилган. Ҳар бир қаватда кўпи билан 3 та хонадон бўлиши ҳам лойиҳанинг юқори даражадаги қулайлигидан далолат қилади. Бизнес тоифасидаги ушбу 2 бинода 290 та хонадон мавжуд.

Европа стандартлари асосида лойиҳалаштирилган замонавий икки хонали студиялар ҳам мижозларга таклиф қилинмоқда. Бугунги кунда кенг майдонга эга хонадонлар талаби ортиб бормоқда, уларда фаол ҳудудлар зерикарли монолит деворлар билан эмас, енгил пардеворлар ёки ранглар ёрдамида бўлинади. Сиз ўз эҳтиёжларингиз ва тасаввурларингизга қараб хонадондаги муҳим хоналарни лойиҳалаш имкониятига эга бўласиз.

“Династия” турар жой мажмуаси пойтахтнинг иккита йирик магистраллари кесишмасида қад кўтармоқда, узоқ бўлмаган масофада эса шаҳардаги биринчи ва ягона уч қаватли йўл ўтказгич жойлашган. Сиз Тошкентнинг исталган жойигача осонлик билан етиб олишингиз ва ажойиб тоғларимизга ҳам ҳаммадан-да тезроқ боришингиз мумкин. Ушбу мажмуа юқори даражадаги инфратузилмага эга шинамлик нуқтасига айланади. Пиёда юриш масофасида давлат ва хусусий мактаблари ва боғчалари мавжуд. Жойлашувнинг энг афзал тарафларидан бири — бу шаҳарнинг энг яхши боғлари: Марказий боғ, Экопарк ва Ашхобод боғининг яқин масофада эканлигидир.

“Династия” мажмуасининг ноёб концепцияси негизида инсон ҳақида қайғуриш ётади. Шинамлик мажмуанинг ҳар қадамида ҳис этилади. Хонадонлар фақатгина функционал майдонлардан иборат ва сизнинг янги ҳаётингизни имкон қадар осонлаштиришга қаратилган. Golden House бизнес тоифасидаги хонадонларни тайёр таъмирланган ҳолда ҳамда ошхона гарнитури билан биргаликда тақдим этади. 

Лойиҳа муаллифлари фақатгина замонавий сифат талабларига жавоб берувчи қурилиш материалларидан фойдаланадилар. Сантехника ишлари, шиша-пакетлар, муҳандислик тизимлари ҳам замон талабларига мос равишда амалга оширилган. Кириш қисмлари муаллифлик дизайн-лойиҳаси асосида бажарилган. Пўлатдан кириш эшиклари тинчлигининг ишончли ҳимояси бўлади. Бундан ташқари, коляска ёки болалар велосипедини хонадонга олиб киришга тўғри келмайди, негаки ҳар бир кириш қисмларида улар учун алоҳида қулай жойлар ажратилган. Бу сизнинг вақтингизни ҳам, уйингиздаги жойни ҳам тежайди.

Хонадон ичида Bergamo моделидаги Binket Group фурнитураси ўрнатилган хоналараро эшиклари, шовқинли болалар ўйинлари ва ошхонадаги жўшқин овқат пиширишларга чидамли юқори сифатли ламинат бўлади. Ошхоналар Florencia моделидаги гарнитур билан жиҳозланган. У туфайли ошхона нафақат тушлик тайёрлаш учун, балки чойхўрлик қилиш ва китоб ўқиш учун ҳам ажойиб масканга айланади.

Golden House учун аҳоли хавфсизлиги доим биринчи ўринда туради. Шу боис мажмуадаги ҳар бир хонадон тутун датчигига эга ўт ўчириш сигнализацияси тизими билан жиҳозланган. Ундан ташқари, мижозлар иссиқ сувнинг режали ўчишини бутунлай эсдан чиқаришлари мумкин, чунки “Династия”да йил давомида иссиқлик билан таъминловчи шахсий иситиш тизимлари ўрнатилган. Санузеллар юқори сифатли сантехника жиҳозларининг оқилона жойлаштирилгани билан сизни хурсанд қилади.

Golden House “Династия” турар жой мажмуасида сифатли ва шинам ҳаёт кечириш сирлари ҳақида сўзлаб беришда давом этади. Бу ерда хонадонлар сотуви қизғин паллада кетмоқда. Савдо офисига ташриф буюринг ва мажмуа ҳақида янада батафсил маълумот олинг!

“Династия” савдо офиси: Яшнобод тумани: Паркент ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмаси.
Марказий савдо офиси: Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3-уй.

Call-марказ: +998 78 888-11-22

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

 

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 3.1
t
×