Дилшод Казаков янги лавозимда иш бошлади

Спорт 3115
image

Ўзбекистонлик мутахассис, халқаро тоифадаги шифокор Дилшод Казаков Осиё бокс конфедерациясининг тиббиёт комиссияси раиси сифатида иш бошлади. 

Маълумот учун, мазкур комиссиянинг вазифаси Осиёда боксни янада ривожлантириш, спортнинг ушбу турида учрайдиган жиддий жароҳатларни олдини олиш, қитъада ўтказиладиган барча ёш тоифаларида ўтказиладиган турнирларда тиббий ёрдамни ташкил этиш, боксдаги шифокорлар малакасини ошириш ва уларга бокс тиббиёти йўналиши бўйича сертификат тақдим этишдан иборатдир. 

Қайд этиш лозимки, Дилшод Казаков 2011 йил январ ойидан буён AIBA тиббиёт комиссиясининг Осиё бўйича вакили ҳисобланади. Осиё бокс конфедерацияси томондан 2018 йилнинг энг яхши техник делегати деб топилган.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 34
Рейтинг: 3
t
×
×