Диққат! Туркияда мигрантларга рейд бошланди

Олам

image

Туркиянинг Истанбул ва бошқа йирик шаҳарларида мамлакат қонунчилигини бузган хорижликларга нисбатан рейд амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда Туркия полицияси томонидан Истанбул ва бошқа йирик шаҳарларда махсус рейд тадбирлари амалга оширилиб, Туркия қонунчилигини бузган хорижликларга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда. 

“Шу муносабат билан, Туркияда турли сабабларга кўра бўлиб турган фуқароларимиздан маҳаллий қонунларга тўлиқ риоя этишлари, ўзлари билан шахсини тасдиқловчи (паспорт) ва Туркияда яшаш рухсатини берувчи ҳужжатларини олиб юришлари сўралади”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 300 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Туркияда истиқомат қилади. Улардан 78 минги мамлакатда расман яшаб, фаолият юритади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир қанча оммавий ахборот воситаларида Туркия ҳукумати Истанбулдаги хорижликларга яшаш учун рухсатнома бериш тақиқлагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги ушбу хабарларни рад этиб чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия мигрантлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг