Диққат! Коронавируснинг янги штамми аниқланди
Олам
−
04 Январь 2022
18097Франциянинг Марсель шаҳрида коронавируснинг янги штамми аниқланди. Бу ҳақда Марселдаги Юқумли касалликлар институти олимлари тадқиқотига асосланиб хабар берилган.
Тадқиқотга кўра, Франция жануби-шарқидаги шаҳарлардан бирининг 12 нафар аҳолисида коронавирус вариантлари билан боғлиқ мутацияларни аниқлаш тестлари “нотипик комбинация”ни кўрсатган.
Биринчи марта B.1.640.2 деб номланган коронавируснинг янги варианти 2021 йил ноябрь ойида Камерундан қайтган одамда аниқланган. Вирус геномини таҳлил қилиш натижасида 46 та мутация аниқланган.
“Шундай қилиб, геном мутацияларининг намунаси биз “IHU” деб атаган янги вариантдан далолат беради”, деб ёзган тадқиқотчилар.
Таъкидланишича, улар олган маълумотлар коронавируснинг янги штаммлари пайдо бўлишини олдиндан белгилаб бермайди.
Маълумот ўрнида, ҳозирда Францияда “omicron” тарқалмоқда, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веранга кўра, тез кунларда бу вариантнинг тарқалиши кенгаяди.
LiveБарчаси