Диққат! Энергетика вазирлиги 5 та ҳудудда “свет” ўчишидан огоҳлантирди

Олам

image

Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида, ҳатто пойтахтнинг айрим туманларида ҳам электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин. Энергетика вазирлиги шундай огоҳлантириш билан чиқди.

Энергетика вазирлиги мутахассисларининг прогнозларига кўра, ҳавонинг, жумладан, электр узатиш линияларининг майда чанг зарралари билан ифлосланиши, шунингдек, Ўзгидромет марказининг маълумотларига кўра, яқин кунларда ойлик ёғингарчилик ҳажмининг 70-90 фоизига тенг ёмғир ёғиши сабаб электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

Бунинг сабаби шундаки, электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктлари қурилмаларида чўккан чанг ва лой ҳамда кучли ёғингарчилик электр қурилмаларида носозликларни келтириб чиқариб, электр энергиясини узатишда техник муаммоларга олиб келади.

Хусусан, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларининг электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

Ҳозирда юзага келиши мумкин бўлган носозликларни бартараф этиш мақсадида жойларда махсус бригадалар шай ҳолатга келтирилган.

Шу ўринда истеъмолчилардан электр таъминоти масалалари бўйича ҳудудий электр таъминоти корхоналарига хабар беришларини сўраймиз”, дейилади вазирлик хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

850

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг