Диққат! Энди уй харид қилиб, машина ютиб олиш мумкин
Бизнес
−
30 Август 2023
5549Энди Тошкент шаҳри Сергели туманида қурилаётган янги турар-жой мажмуасидан уй харид қилиб, акцияга қўйилган 10 та машина ёки бошқа совғалардан бирини ютиб олиш имкони бор. Хўш, қандай қилиб акцияда иштирок этиш мумкин?
“Kamol Construсtion” компанияси томонидан Тошкент шаҳри Сергели туманида қурилаётган турар-жой мажмуаси 2 500 та хонадон иборат бўлиб, улар учун махсус акция эълон қилинган. Турар-жой мажмуасидан уй харид қилиш орқали акцияда иштирок этиш мумкин.
Акция ютуқларига 10 та Damas машинаси, 50 та газ плита, 50 та музлаткич, 50 та кир ювиш машинаси ҳамда 100 та “Uno” ресторани хизматидан фойдаланиш учун ваучер қўйилган. Мазкур акция 2024 йилнинг 21 март кунига қадар давом этади.
Лойиҳага кўра, турар-жой мажмуаси 29 та блокдан иборат бўлиб, 12 қаватли жами 2 500 та хонадондан таркиб топган. Биноларнинг биринчи қаватида аҳолига қулайлик бўлиши учун савдо дўконлари ҳамда хизмат кўрсатишнинг бир неча турларини таклиф қилувчи марказлар жой олган. Ҳар бир подъезда эса иккитадан лифт жойлаштирилган.
Шунингдек, бинолар тўлиқ пишиқ ғишт ва қуйма монолит асосида барпо этилади. Бу орқали бинонинг зилзилабардошлиги таъминланади, шовқин ўтказувчанлиги камаяди, унинг конструкцияси эса янада мустаҳкамланади. Бино дизайнида ҳам алоҳида услублардан фойдаланилган бўлиб, унда қизил тусдаги ғиштлар экстерьернинг асосий қисмини эгаллайди.
Яна бир қулайлик шундаки, 300 та хонадонларни чегирма асосида квадрат метрини 6 700 000 сўмдан харид қилиш мумкин. Бундан ташқари, хонадонларни 10 ойдан 40 ойгача бўлиб тўлаш орқали сотиб олиш имкони ҳам мавжуд.
Kamol Construсtion – юқори сифатдаги ҳамёнбоп уйлар!
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
YouTube'да бизни кузатиб боринг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси